
- This event has passed.
April 24, 2022 @ 1:00 pm - 3:00 pm
Закот – бу
динимизнинг учинчи устуни, Яратган билан ўртамиздаги “келишув”, фақир ва мискинлар олдидаги мажбуриятимиздир. Шундай экан, биз хатога йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Олдинги замонларда закотни ҳисоблаш кўпчилигимиз учун осон эди, биз шунчаки нақд пулимиз, тиллаларимиз ва баъзи оддий бизнес ёки инвестицион активларимизни қўшар эдик ва бу бизга закот миқдорини тақдим этар эди.

Ҳозир эса, бизнеснинг янгича турлари, тақсимланган инвестицион портфеллар, муракккаб молиявий ва бизнес муносабатлар ва бойликнинг ҳар ҳил турлари жорий бўлгани сари закотни тўғри ҳисоблаш қийинчилик туғдирмоқда. Бундан ташқари нисоб, закот олувчилар, ниятнинг закот миқдорига таъсири ва шу каби бошқа жуда кўп саволлар ҳам мавжуд.
Мен закотнинг муҳимлиги ва мураккаблигини тушунган ҳолда, Рамазон ойида Ўзбекистон ва МДҲ минтақасида закот ҳисоблашнинг амалий жиҳатлари борасида қатор муваффақиятли вебинарлар ўтказдим. Натижада вебинар қатнашчилари 1) закотнинг аҳамиятини тушуниш, 2) бойлик, нисоб, закот тўловчилар, олувчилар, 3) закот борасида нотўғри тушунчаларга аниқлик киритиш ва 4) шахсий, бизнес ва инвестицион закотни тўғри ҳисоблашни ўргандилар.
Шимолий Америкада яшайдиган юртдошларимиз илтимосига биноан 24 апрель куни Закот мавзусида амалий вебинар ўтказаман. Вебинарда, сизларга закот ҳисоблаш бўйича амалий ечимлар тақдим этаман.
Вебинар мавзулари:
1. Закотнинг ўрни, аҳамияти ва фойдалари
2. Закот фарз бўлишининг шартлари
3. Шахсий бойликдан закот (ниятнинг аҳамияти, закотга тортиладиган бойликлар, закотдан айриладиган мажбуриятлар)
4. Бизнесдан закот (deep dive)
5. Закот формуласи
6. Закотга лойиқ гуруҳлар, закот тақсимлаш ва тўлаш
7. Шахсий ва бизнес бойликдан иккита кейсни ечиш
8. Савол-жавоб.
Вебинарни мен – Хондамир Нусратхужаев олиб бораман. Мен ноёб закот калькулятори муаллифи (www.zakotim.uz), AAOIFI (ислом молия ташкилотлари учун стандартлар ишлаб чиқувчи халқаро етакчи ташилот. www.AAOIFI.com) Кенгаши аъзоси (http://aaoifi.com/members/?lang=en), закот бўйича AAOIFI стандартининг ҳаммуаллифи, Ислом Тараққиёт Банкида бошқарувчи, Ислом молияси бўйича ҳалқаро мутаҳассис (CSAA, CIPA, CIAE), Ислом молияси, шахсий ва корпоратив молия ҳақидаги телеграм каналлари (@chiroylimoliya @islommoliyasi @islamic_finance_plus) муаллифи ва минтақада Ислом молияси тарғиботчисиман.
Агар сиз закот тўловчи бўлсангиз, бу вебинар айнан сиз ва сиз қайғурадиган дўст ва яқинларингиз учун!

Meeting ID: 878 931 1436
Passcode: W3uHs8